12:25, 31 Август 2021 | GMT +5
Пекиндаги ўсмирлар коронавирусга қарши вакцинанинг 1 миллиондан ортиқ дозаси билан эмланган
BEIJING. Kazinform- Хитой пойтахтида 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар 1 миллиондан ортиқ дозада COVID -19 вакцинаси билан эмланган. Бу ҳақда Kazinform мухбири Пекин маъмуриятига таяниб хабар бермоқда
2021 йил 29 август ҳолатига кўра, Пекинда 39 миллиондан ортиқ вакцина ишлатилган. 12-17 ёшли болаларни эмлашда тахминан 1 миллион вакцина фойдаланилди. Хитой пойтахтида 20,18 миллион киши эмланди, уларнинг 18,98 миллиони эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди. 18 ёшдан ошган аҳоли орасида эмланганларнинг улуши 95,56 фоизга етди.
Aввалроқ, Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ва Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази вакиллари мамлакатда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларга эмлаш ишлари давом этиши ҳақида айтган эди. Зеро, болаларни эмлаш жамоавий иммунитетни шакллантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Расмий маълумотларга кўра, Хитой қитъасида 2,04 миллиарддан ортиқ коронавирус вакцинаси қўлланилган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов