Пекиндаги метро ҳалокатида 500 дан ортиқ одам жабрланди

14 декабрь куни Пекин метросида бахтсиз ҳодиса рўй берди, деб хабар беради Каzinform.

Пекиндаги метро ҳалокатида 500 дан ортиқ одам жабрланди
Фото: Видеодан кадр

Синьхуа ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 515 киши жабрланган. Улардан 102 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳодисага релснинг сирғалиб кетгани сабаб бўлгани айтилган. Тормоз ишламай қолган ва поездлар тўқнашиб кетган.

Ҳозирда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари авариянинг бошқа сабабларини аниқламоқда ва қўшимча текширувлар ўтказмоқда.

Сўнгги хабарлар