Пекинда зилзила юз берди

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитой пойтахти Пекинда 2,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Хитой сейсмология марказига таяниб хабар беради.

Зилзила Пекин шимоли-шарқидаги Чаоян туманида 3 феврал куни маҳаллий вақт билан 01:55 да содир бўлган. Унинг эпицентри Қишки ўйинлар ўтказиладиган «Қуш уяси» Миллий стадионидан 11-15 км шарқда жойлашган.

Зилзила ўчоғи 21 километр чуқурликда жойлашган. Хитой пойтахтининг бу ҳудудида 3,45 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.

Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ер силкинишларини уйлари эпицентрга яқин жойлашган пойтахтнинг Чаоян тумани аҳолиси ҳис қилган.

Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Пекинда ХХIV қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram