Пекинда Welcome to Astana род-шоуси бўлиб ўтди
Астана Қозоғистон туризм саноати вакиллари ва Хитой туроператорлари ўртасидаги В2В учрашувлари доирасида сайёҳлик алоқаларини ривожлантиради ва мустаҳкамлайди. Пайшанба куни Хитой пойтахтида Welcome to Astana род-шоуси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
“Астана тараққиёт маркази” оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида хитойлик туроператорлар ва хитойлик ишбилармон доиралар учун Қозоғистон пойтахтининг сайёҳлик салоҳиятини тақдим этди.
Тақдимот давомида “Астана тараққиёт маркази” вакиллари тадбирга ташриф буюрган профессионал меҳмонларга Қозоғистон пойтахти ва унинг туризм нуқтаи назаридан жозибадорлиги ҳақида сўзлаб берди. Астана шаҳри ва Хитой ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этиш, Хитойнинг бошқа шаҳарларида род-шоу ўтказиш, шунингдек, MICE-туризмини ривожлантириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 15—17 ноябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган Хитойнинг хориждаги саёҳат ва туризм бозори (CОТТМ) халқаро кўргазмасида Қозоғистон туризм саноатининг 25 нафар вакили иштирок этмоқда.