Пекинда «Марказий Осиё – Хитой» таҳлил марказларининг иккинчи форуми бошланди

BEIJING. Кazinform - Сешанба куни Пекинда Марказий Осиё ва Хитой таҳлил марказларининг иккинчи форуми онлайн ва офлайн форматда очилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Мазкур форумнинг мавзуси: «Марказий Осиё ва Хитой: ҳамкорликдаги тараққиётнинг янги йўли».

Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг нуфузли таҳлилий тузилмалари томонидан ташкил этилган виртуал мулоқотда халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, олимлар иштирок этмоқда. Форумнинг очилиш маросимида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин сўзга чиқди.

ШҲТ Бош котиби жорий йилда Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлаётганини таъкидлади.

Жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» форматидаги Ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида «Марказий Осиё – Хитой» Давлат раҳбарларининг учрашуви механизми яратилиши эълон қилинган эди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё ШҲТнинг «асосий минтақаси» бўлиб, ривожланиш нуқтаи назаридан Марказий Осиё давлатлари ШҲТ доирасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликнинг фаол иштирокчилари, ҳисса қўшувчилари ва манфаатдорлари ҳисобланади».

Шунингдек, у ўзаро боғланиш каби прагматик ҳамкорлик соҳасида Евроосиёнинг узлуксиз транспорт тармоғи ҳам Марказий Осиёдан ажралмас эканлигини таъкидлади.

Марказий Осиё ва Хитой мамлакатлари таҳлил марказлари форуми Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитойнинг етакчи стратегик тадқиқотлар институтлари ўртасида илмий алмашинувни кучайтириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизлик юзасидан бугунги куннинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш учун мулоқот платформасини яратишга қаратилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар