Пекинда қозоқ эстрадаси юлдузлари концерт беради
PEKIN. Kazinform - Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаева, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Майра Мухамедқизи, опера хонандаси Зарина Алтинбаева, “Улитау” этно-рок гуруҳи, Абай номидаги “КазНТОБ” хори, “Серпер” ва “Сазген сази” ансамблларининг ижодий жамоалари, “Астана Баллет” балет труппаси Хитойда Қозоғистон туризм йилининг очилиши муносабати билан бўлиб ўтадиган гала-концертда иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

29 мартда Пекинда China National Opera House саҳнасида Қозоғистоннинг Хитойда туризм йилининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Хитойда Қозоғистон туризм йилининг очилиши доирасида 30 мартда Пекиндаги машҳур 798-арт зонасида «Наурыз Фест» фестивали бўлиб ўтади.
Қозоғистонлик санъаткорлар ва ижодий гуруҳлар Пекин меҳмонлари ва аҳолиси учун кенг кўламли байрам дастури тайёрлади.
Хитой Халқ Республикаси пойтахтидаги йирик замонавий санъат марказида «Сүгір» қозоқ халқ чолғу асбоблари оркестри ва “Ясси” рақс ансамбли чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинган.