Пекинда Қозоғистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси қоидалари муҳокама қилинди
Учрашувни Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси Шахрат Нуришев очар экан, йиғилиш иштирокчиларини Қозоғистон Республикаси Президенти Мурожаатномасининг муҳим жиҳатлари билан батафсил таништирди.
Хитой Халқаро муносабатлар академияси Евроосиё институти директори Ли Цзигуо Мурожаатномада кўрсатилган нафақат сиёсий, балки кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Мутахассис Мурожаатномада барча учун тенг имкониятлар ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилганини юқори баҳолади.
Ли Цзигуо сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар Қозоғистон иқтисодиётида қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини яратишга ҳам қаратилганини таъкидлади.
Хитойнинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Яо Пэйшэн Мурожаатнома Янги Қозоғистонни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб берувчи дастурий ҳужжат эканлигини таъкидлади.
Хитой дипломати Мурожаатномани иқтисодий нуқтаи назардан реал деб атади, чунки Қозоғистон иқтисодий ўсишни ошириш учун катта салоҳиятга эга ва Марказий Осиёда иқтисодий етакчи ҳисобланади.
Тадбирда Хитой Ижтимоий фанлар академияси, Хитой халқаро муносабатлар академияси, Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси, ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Тараққиёт ва ислоҳотлар маркази раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этди.
Фото: аqorda.kz
Муаллиф: Руслан Сулейменов