Пекин Олимпиадаси: Қозоғистонликлар қайси спорт турлари бўйича муваффақият қозониши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform - Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV Қишки Олимпия ўйинларида қозоғистонлик спортчилар фристайл-могул, фристайл акробатика, шорт-трек бўйича муваффақиятли иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мустақил Қозоғистон тарихида биринчи қишки Олимпия ўйинлари 1994-йилда Лиллехаммер ўйинлари бўлган. Пекин Олимпиадаси Мустақилликнинг 30 йилидаги саккизинчи оқ Олимпиада бўлади. Мустақил Қозоғистон спорти тарихида Қишки Олимпия ўйинларида битта олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медаллари қўлга киритилган. Жумладан, қишки Олимпия ўйинларининг биринчи ва ягона қозоғистонлик чемпиони – Владимир Смирновдир. Шунингдек, Людмила Прокашева, Елена Хрусталева, Денис Тен ва жорий фристайл могул жамоаси раҳбари Юлия Галишева Қишки Олимпиада совриндорлари бўлган», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, XXIV қишки Олимпия ўйинларида 95 давлатдан 3000дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа дастурига кўра, спортнинг 15 тури бўйича 109 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Абзал Ажғалиев ва Екатерина Айдова Қозоғистон олимпия терма жамоасининг байроқдорлари бўлишади.

Қайд этилишича, терма жамоадаги энг кекса спортчи 35 ёшли чанғичи Евгений Величкодир. Энг ёши 2021 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори 16 ёшли Анастасия Городко бўлиб, у фристайл-могул бўйича баҳс олиб боради.

«Олимпиададаги энг тажрибали жамоа бу фристайл-могул жамоаси. Юлия Галишева ушбу спорт тури бўйича 2018 йилги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди. Ҳозирги ўйинлар унинг учун тўртинчиси. Дмитрий Рейхерд - Осиё ўйинлари ва Универсиада чемпиони, бу ҳам унинг учун тўртинчи олимпиададир. Павел Колмаков - Жаҳон кубоги босқичлари ғолиби, бу ўйинлар унинг учун учинчиси. Шунингдек, шорт-трек жамоасида ҳам кучли таркиб. Унда жаҳон чемпионати босқичи чемпиони Абзал Ажғалиев бор, у учун бу бўлажак ўйинлар учинчи, Жаҳон чемпионати босқичлари ғолиби Денис Никиша, унинг учун ҳам бу учинчи Қишки Олимпиада. Қозоғистон Республикаси терма жамоасининг тажрибали спортчиларидан яна бири ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони (2010 йил) Екатерина Айдова бўлиб, бу йил тўртинчи Олимпиадасида омадини синаб кўради», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин

Сўнгги хабарлар