Пекин Қишки Олимпия ўйинларига Қозоғистон нечта йўлланма олиши кераклиги маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик спортчилар Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларига 60 дан ортиқ лицензияни қўлга киритди. Бу Пхёнчхандагидан кўпдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон маданият ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев маълумот бериб ўтди.

«Ҳа, икки ойдан сўнг спортчиларимиз 2022 йили Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади. Терма жамоамиз тўлиқ тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозиргача спортчиларимиз 8 та спорт тури бўйича 60 дан ортиқ лицензияни қўлга киритди. Пхёнчхандаги ўйинларга жами 58 нафар спортчи олиб боргандик. Биатлон, чанғи, фристайл могул, чанғи иккикураш каби спорт турлари бўйича лицензияли мусобақалар якунланишини кутмоқдамиз. Бу мусобақаларда ҳам спортчиларимиз лицензиялар учун кураш олиб боради», - деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, йўлланма берувчи мусобақалар 17 январда якунланишини инобатга олсак, қозоғистонлик спортчиларда лицензиялар сонини кўпайтириш учун барча имкониятлар мавжуд.

«Лицензиялашнинг охирги муддати 16-17 январ. Спортчиларимиз Европа ва бошқа мамлакатлардаги йирик халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб, лицензиялар учун кураш олиб бормоқда. Мавсум бошидаги натижаларга назар ташласак, кўпроқ лицензиялар қўлга киритишга умид қиламиз», - деди Серик Жарасбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар