16:04, 02 Август 2023 | GMT +5
Пекин аэропорти сув остида қолди
BEIJING. Kazinform - Sky News телеканали сайтида сув остида қолган Пекин Дасин халқаро аэропорти тасвирлари пайдо бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Кадрларда самолётлар аэропортдаги сувда турганини кўриш мумкин. Шу кунларда Хитойга «Доксури» тўфони келиб, мамлакатда сув тошқинларини келтириб чиқарди.
Табиий офатдан 880 мингдан ортиқ киши жабр кўрди. 354,4 минг киши эвакуация қилинди, 146,2 минг киши хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилди. Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) кучли ёмғир бўйича энг юқори даражадаги қизил огоҳлантиришни узайтирди.