Пекин-2022: Қозоғистонликларнинг 5 февралдаги мусобақалар жадвали

Қозоғистонлик спортчилар трамплинда сакраш, чанғи спорти, конькида учиш, могул, шорт-трек каби спорт турлари бўйича баҳслашадилар.
Мусобақа иштирокчилари орасида Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида мамлакат байроғини кўтарган шорт-трек усталари Абзал Ажиғалиев ва Денис Никиш, могул бўйича Дмитрий Рейхерд ва Павел Колмаков каби ёшлар ҳам бор.
5 феврал куни Пекин Олимпиадасида қозоғистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар жадвали:
12:20. Трамплиндан сакраш. Эркаклар. Саралаш. Сергей Ткаченко, Данил Василев
13:45. Чанғи пойгаси. Скиатлон. 15 км. Аёллар. Финал. Надежда Степашкина, Ксения Шалигина, Ангелина Шурига, Валерия Тюленева
14:30. 14.30. Конькида учиш. 3000 м. Аёллар. Финал. Надежда Морозова
16:00. Могул. Эркаклар. 2- Саралаш. Дмитрий Рейхерд, Павел Колмаков
17:30. Финал
17:00. Шорт трек. 1000 м. Эркаклар. Саралаш. Адил Ғалиахметов
18:00. Шорт трек. Аралаш эстафета. Саралаш. Ярим финал, финал. Абзал Ажиғалиев, Денис Никиша, Ольга Тихонова, Яна Хан
Қайд этиш жоизки, ХХIV қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоасидан 34 нафар спортчи иштирок этади, улар 87 та йўлланмани қўлга киритган.
4 феврал куни 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари расман очилди.
Муаллиф: Адилжан Умбет