10:59, 03 Февраль 2022 | GMT +5
Пекин-2022: Қозоғистонликларнинг 3 февралдаги мусобақалари жадвали
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун қозоғистонлик спортчилар Пекинда қишки Олимпиада ўйинларига дастлабки саралаш мусобақаларини бошлайди, деб хабар беради Кazinform.

Улар орасида фристайл бўйича Қозоғистон терма жамоаси етакчиси, 2018 йилги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори Юлия Галишева ҳам бор. Шунингдек, Аяулим Амиренова, Олеся Граур, Анастасия Городко, Дмитрий Рейхерд ва Павел Колмаковлар ҳам мавжуд.
Пекин Олимпиадаси учун мусобақалар жадвали 3 феврал:
16:00. Могул. Аёллар. 1-саралаш
Юлия Галишева, Анастасия Городко, Аяулим Амренова, Олеся Граур
17:45. Могул. Эркаклар. 1-саралаш
Дмитрий Рейхерд, Павел Колмаков
Ушбу спорт тури бўйича 13 та совринлар жамланмаси мавжуд.
Мусобақаларни «Qazaqstan», «Qazsport», «Хабар» ва «El arna» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.