Пекин-2022: Қайси давлатлардан спортчилар боради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform- 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларига 90 дан ортиқ давлатдан спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Улар орасида Гаити ва Саудия Арабистони ҳам илк бор ўз спортчиларини жўнатади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Пхёнчхан Олимпиадасида 95 давлатдан спортчилар иштирок этганди.

Оқ Олимпиадага барча қитъалардан спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Осиё – Шарқий Тимор, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Ливан, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Таиланд, Тайван, Ўзбекистон, Филиппин, Япония спортчилари.

Жанубий ва Шимолий Америкадан - Америка Виржиния ороллари, Аргентина, Боливия, Бразилия, Гаити, Канада, Колумбия, Мексика, Перу, Пуэрто-Рико, АҚШ, Тринидад ва Тобаго, Чили, Эквадор, Ямайка. Африкадан Гана, Мадагаскар, Марокаш, Нигерия ва Эритрея ҳам ташриф буюради.

Оқ Олимпиадада Европадан Австрия, Озарбайжон, Албания, Андорра, Арманистон, Беларусь, Бельгия, Болгария, Босния ва Герцеговина, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Грузия, Дания, Исроил, Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Кипр, Косово , Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Монако, Молдова, Мальта, Россия, Польша, Португалия, Руминия, Сан-Марино, Шимолий Македония, Сербия, Словакия, Словения, Туркия, Украина, Финляндия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Швеция, Швейцария, Эстония иштирок этса, океаниядан Австралия, Америка Самоаси ва Янги Зеландия спортчилари баҳслашадилар.

Эслатиб ўтамиз, Оқ Олимпиадада Қозоғистон шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар чанғида учиш, фристайл-могул, чанғи акробатикаси, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш, биатлон ва шорт-трек каби қишки спорт турлари бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар