Педагогика: бу йил “Алтын белгі” эгаларига 1,7 мингдан ортиқ грант ажратилди

ASTANA. Kazinform - Иқтидорли ёшлар орасида педагогика соҳасига ўқишга кирувчиларнинг ижобий тенденцияси кузатилмоқда. 2024 йилда “Алтын белгі” кўкрак нишони соҳибларига 1,7 мингдан ортиқ грант ажратилди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

科研驱动创新:4769亿坚戈助力应用科学研究
Фото: ҚР Ғылым және жоғары білім министрлігі https://kaz.inform.kz/news/blm-beru-zhuyes-serpnd-damu-satisinda-tur-ukmet-d65bcf/

Бугунги кунда 54 та олий ўқув юрти педагогик йўналиш бўйича лицензияга эга. Педагогик касбларга ўқишга кирувчиларга қўйиладиган талаблар босқичма-босқич ошириб бориляпти.

Жорий йилда педагогика йўналиши бўйича ўқишга кирувчиларнинг Миллий ягона тестда ўртача балли 105 баллни ташкил этди (2023 йилда — 102,5). Педагогик йўналишлар учун грантлар сони йилдан-йилга ортиб боряпти. 2023-2024 ўқув йилида 15 923 та грант ажратилган бўлса, 2024-2025 ўқув йилида 15 973 та грант ажратилди.

Педагогика олий таъим муассасаларида таълим дастурларини янгилаш ишлари давом этяпти. Таълим дастурлари реестрига 1700 дан ортиқ дастур киритилган бўлиб, уларнинг 89,7 фоизи “Педагог” касбий стандарти асосида янгиланган.

Жаҳон банкининг “Ўрта таълимни модернизация қилиш” лойиҳаси якунланди. Лойиҳа доирасида 30 та инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ADOS-2 аутизмни эрта ташхислаш ва алоҳида таълимга муҳтож болаларни коррекция қилиш бўйича 67 нафар ўқитувчи қўшимча ўқитилди. Бугунги кунда “Махсус педагогика” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган 14 та олий таълим муассасаси инклюзив таълим кабинетлари билан жиҳозланган.

“Болашақ” дастури доирасида 12,6 мингдан ортиқ киши дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларида, жумладан, “Илмий-педагогик кадрлар” тоифаси бўйича 1,9 мингдан ортиқ киши малака оширди.

Сўнгги хабарлар