P.Diddi-ни судга берганлар сони кўпайди
ASTANA. Kazinform – Нью-Йорк федерал судида P.Diddi номи билан танилган америкалик мусиқа продюсери ва рэпер Шон Комбсга нисбатан зўрлаш ва таъқиб қилишда айбланиб, олтита янги даъво қўзғатилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Судга ариза берганлардан бири 16 ёшида зўрланганини айтади. Айрим эпизодлар P.Diddiнинг “оқ базимлар” деб аталган кечаларида содир бўлгани айтилади.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан олтита суд жараёнининг барчаси аноним тарзда топширилган. Маълумки, улардан иккитасини аёл, яна тўрттасини эркак киши берган.
Улар Шонни зўравонлик қилиш учун "ўз шон-шуҳратидан фойдаланганликда" айблашди.
Айрим шикоятчиларнинг сўзларига кўра, рэпер ўз талабларини бажаришдан бош тортган ёки омма олдида унга қарши чиқишни режалаштирганларни “ўлдириш” билан таҳдид қилган.
Адвокат Тони Басби 2 октябрь куни P.Diddi устидан судга 120 киши даъво аризаси берганини, улардан 25 нафари зўравонлик вақтида вояга етмаганлигини маълум қилди.
Ҳимоячиларнинг сўзларига кўра, айрим ҳолларда қурбонларнинг ичимликларига номаълум моддалар, жумладан, гиёҳванд моддалар аралашган. Судлар 1991 йилгача бўлган зўравонлик ҳолатларини қамраб олади.
18 сентябрь куни 54 ёшли Шон Комбсга “йирик миқёсдаги жиноий фаолият”, одам савдоси ва бошқа бир қанча жиноятлар бўйича айблов қўйилди.
У ҳибсга олинган ва Бруклиндаги федерал қамоқхонада сақланмоқда. Рэпер барча айбловларни рад этди.