Павлодардан қандай товарлар экспорт қилинади
PAVLODAR. Кazinform - Йилнинг 9 ойида Павлодар вилоятида ташқи савдо айланмаси ҳажми 2 миллиард 600 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Ташқи савдо айланмасининг асосий улуши экспортга тўғри келади – 87%.
Ҳисобот даврида Павлодар вилояти давлат даромадлари бошқармаси томонидан республика бюджетига 12 миллиард 366,9 миллион тенге божхона тўловлари ва солиқлар тушди. Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 2 миллиард 600 миллион долларни ташкил этди.
“Экспортнинг асосий товар позициялари - металлургия, нефть-кимё ва ёқилғи-энергетика комплекслари маҳсулотлари ҳисобланади. Экспорт таркибида қуйидаги товарлар устунлик қилади: металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 53,8% (ферроқотишмалар, қотишмаган алюминий ва бошқалар), минерал маҳсулотлар – 40,6% (мис концентрати, кўмир, нефть кокси ва бошқалар), кимё саноати маҳсулотлари – 2,8% ( металлургия алюминий оксиди, кальций нитрат ва бошқалар), ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотлари - 1,7% (кунгабоқар уруғлари, юмшоқ буғдой, мойли зиғир, қисқичбақалар кисталари ва бошқалар), асбоб-ускуналар ва механик асбоблар - 0,5% (кабель маҳсулотлари), - дейилади вилоят давлат даромадлари бошқармаси хабарида.
Импорт таркибида қуйидаги товарлар устунлик қилади: асбоб-ускуналар ва механик асбоблар - 59,7%, кимё саноати маҳсулотлари - 14,7%, ҳайвонот ва ўсимлик маҳсулотлари - 6,6%, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар - 4,3%, минерал маҳсулотлар - 1,6%.