Павлодарда яна 3 та мактаб қурилиши бошланади
2024 йилда Павлодарда яна 3 та мактаб қурилиши бошланади. Бу ҳақда Павлодар вилояти ҳокими Асайин Байханов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
“Ўқувчилар ўринлари танқислигини камайтириш мақсадида Павлодар шаҳрида “Қулай мактаб” лойиҳаси бўйича 1200 ва 600 ўринли иккита мактаб қурилиши бошланди. Келгуси йилда ҳар бири 1200 ўринли яна 3 та мактаб қурилишини бошлаш режалаштирилган. Вилоятдаги йирик саноат корхоналари ҳисобидан авария ҳолатидаги мактаблар масаласи ҳам ҳал қилинди”, - деди у бугун Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вилоят раҳбарининг айтишича, учта қишлоқда янги замонавий мактаблар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
“Вилоятда умумий қиймати 6,5 млрд тенге 54 та мактаб модернизация қилинди. Қолган 162 та мактабни яқин 2 йил ичида таъмирлаймиз. Кичик қишлоқлардан болаларни ташиш учун 46 та мактаб автобуслари харид қилинди”, - дейди Асайин Байханов.
Муаллиф: Марлан Жиембай