Павлодарда Венгрия элчихонасининг ваколатхонаси очилди
PAVLODAR. Кazinform - Ваколатхона Павлодар, Абай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларига хизмат кўрсатади. Унинг очилишида Венгриянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отто Иван Рона иштирок этди.

Қозоғистон ва Венгрия - ҳамкор давлатлардир. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ижобий йўналишда ривожланмоқда. Сўнгги йилларда савдо-иқтисодий айланма, маданий-маърифий алоқалар яхши суръатларга эришди. Вилоят марказида очилган элчихона ҳамкорлик салоҳиятини оширади.
“Ҳозирда Қозоғистоннинг 5 та шаҳрида давлатимизнинг фахрий консуллари фаолият кўрсатмоқда. Павлодарда очилган ваколатхона Шарқий Қозоғистон, Абай ва Павлодар вилоятларини қамраб олиши режалаштирилган. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Бу бизни айниқса қувонтиради. Шубҳасиз, Венгрия дипломатияси маҳаллий тадбиркорлар учун фойдали бўлади”, - деб таъкидлади Венгриянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отто Иван Рона.