Павлодарда Ертис дарёси орқали ўтадиган яна бир кўприк қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Павлодарда Ертис (Иртиш) дарёси орқали ўтадиган яна бир кўприк қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Асайин Байханов Марказий коммуникаwиялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғи доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида Павлодар вилоятида Иртис дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланади. Мазкур объектни қуришдаги асосий йўналиш жамоат транспортини ривожлантиришдан иборат. Бу ерда яқин икки йил ичида трамвай йўналишларини кенгайтириб, 70 та вагонни янгиламоқчимиз. Уч йил ичида вилоят жамоат транспорти парки янгиланиб, 125 та янги автобуслар харид қилинди», - деди ҳоким.

Вилоятдаги учта шаҳарнинг иссиқлик тизимини янгилаш қанчага тушишини ҳам айтди.

«Ўтган йилги мураккаб иссиқлик мавсумидан сўнг вилоятнинг муҳандислик инфратузилмасини янгилаш устувор вазифага айланди. Иссиқлик линияларининг умумий узунлиги 3438 километрни ташкил этади. Уларнинг ўртача эскириш даражаси 82 ​​фоизга етди. Ҳозир учта шаҳарда 22 миллиард тенгега 52 километр иссиқлик тармоқлари қуриляпти, таъмирланяпти ва қайта жиҳозланяпти», - деди Асайин Байханов.

У, шунингдек, Экибастуз шаҳрида бўлажак иситиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида гапириб берди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram