Павлодар вилоятига жалб қилинган инвестициялар 9 минг иш ўрни яратиш имконини беради
PAVLODAR. Кazinform - Павлодар вилоятида ижобий иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. Йил бошидан буён қайта ишлаш саноати 9,3 фоизга ўсиб, 621 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарди.

Ишлаб чиқариш ҳажми автомобилсозлик соҳасида - 47%, каучук ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришда - 45%, қурилиш саноатида - 47%, металлургияда 7 %, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришда - 3,4 %, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришда - 82 %, мебель ишлаб чиқаришда - 8 % ўсди.
“Жами жалб қилинган инвестициялар 2 баробар ошди. Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатларини ва инвестициялар ўсишини сақлаб қолиш мақсадида умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 50 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу 9 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 400 миллиард тенгега етказиш имконини бермоқда. Йил охиригача инвестиция ҳажми 100 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 7 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган”, — дея хабар берди Павлодар вилояти ҳокимлиги.
Жорий йилда «EkibastuzFerroAlloys» компанияси Экибастуз шаҳрида йилига 240 минг тонна феррокремний ишлаб чиқариш қувватига эга ферроқотишма заводини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу 800 та янги иш ўрни яратиш имконини беради.