Павлодар вилоятида суғориладиган экин майдонлар 12,7 минг гектарга кўпайди
ASTANА. Кazinform - Ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани туфайли Павлодар вилоятида суғориладиган экин майдонлари 12,7 минг гектарга кўпайиб, 179 минг гектарга етди. Ўрим-йиғим ҳақида вилоят раҳбари Асайин Байханов сўзлаб берди.
“Вилоятимиз қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар бўйича мамлакатимизда етакчилик қилмоқда. Январь ойидан буён агробизнесга 190 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритилди, бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир. 32 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, уларда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилди, агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 20,9 фоизга ошди. Вилоятнинг умумий экин майдони 1,6 миллион гектардан ошди, ҳосилнинг 100 фоизи йиғиб олинди. Ўтган мавсум оғир, аммо серҳосил бўлди, вилоятимиз учун рекорд даражадаги ғалла йиғилди”, - деди Асайин Байханов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вилоят ҳокимининг айтишича, жорий мавсумда фермерлар қарийб 1 миллион 100 минг тонна ғалла етиштирди.
“Давлат томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак туфайли суғориладиган майдонлар 12,7 минг гектарга кўпайиб, 179 минг гектарга етди. Хусусан, суғориладиган далалар учун намликни 100 фоиз тежовчи технологиялар, яъни дисперсион суғориш усули ёки пуркагичли суғориш усули қўлланилди. Агросаноат мажмуасини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Охирги маълумотларга кўра, вилоятимизда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи республика ўртача кўрсаткичидан 16 поғонага паст”, - деди у.
Бунгача Павлодар вилоятига 815 миллиард тенге сармоя киритилгани ҳақида хабар берган эдик.