Павлодар вилоятида ёнилғи юк машинаси портлашининг олди олинди

None
None
PAVLODAR. Kazinform – Ақсу шаҳри ҳудудида Нур-Султандан Шарқий Қозоғистон вилоятига ёнилғи олиб кетаётган юк машинаси сигирни уриб юбориб, йўл чеккасига ағдарилиб кетган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«15 ноябр куни соат 22:08да «101» телефон рақамига Қизилўрда-Павлодар автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди», - дейилади Павлодар вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Идоранинг қайд этишича, Ақсунинг Береке қишлоғи яқинида «Mercedes-Benz Actros» автомобили йўлда сигирни уриб юборган. Шу сабабли Нур-Султан шаҳридан Шарқий Қозоғистон вилоятига йўл олган 38 000 литр дизел ёқилғиси бўлган автомашина йўл чеккасига ағдарилиб кетган.

«150 квадрат метр майдонда дизел ёқилғиси тўкилган, ҳайдовчи жабрланмаган», — дея қўшимча қилинган ФВД.

Ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган эркак, дизел ёқилғиси учқундан ёниб кетишининг олдини олиш мақсадида зулик билан двигателни ўчириб, аккумулятордан узиб ташлаган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, Қалқаман қишлоғидаги ўт ўчириш бўлимидан уч нафар ўт ўчирувчи воқеа жойига етиб келиб, кўпик ҳосил қилган. Натижада дахшатли воқеа содир бўлишининг олди олинган.

«Ҳайдовчи ва ўт ўчирувчиларнинг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли автомагистралда авариянинг олди олинди», - дея таъкидлади бошқарма.


Фото ва видео: Павлодар вилоят ФВД


Муаллиф: Антон Гагарин

Сўнгги хабарлар
telegram