Павлодар вилоятида 5 та «Қулай мактаб» қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Павлодар вилояти ҳокими Асайин Байханов марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вилоятда 5 та «Қулай мактаб» қурилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида вилоятда 5,5 минг ўринли янги форматдаги 5 та мактаб қурилади. Жорий йилда улардан иккитасини ишга туширишни режалаштирганмиз», – деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, жорий йилда вилоятнинг учта қишлоғида янги мактаблар қурилиб, вилоятдаги эскирган мактаблар масаласи тўлиқ ҳал бўладиган кўринади.

«2026 йилгача таъмирланиши керак бўлган 176 та мактабни капитал таъмирлаш режалаштирилган. Шаҳар ва туманларда ҳовлиларни комплекс ободонлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Бу йил вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида 230 дан ортиқ ҳовлини ободонлаштирамиз.

Оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш йўналишида 14 та жисмоний тарбия мажмуаси, 300 дан ортиқ турли форматдаги янги спорт майдончалари қурилади», - деди Асайин Байханов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram