Павлодар-Туркистон поездида қиз бола туғилди

нәресте
Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform – 46-сонли “Павлодар-Туркистон” йўловчи поездида қиз бола дуниёга келди.

Ёш она Зейнеп Абдикаримова ҳомиладорликнинг сўнгги ойида онаси билан 46-поездда Павлодардан Туркистонга жўнаб кетди. Саёҳат пайтида йўловчининг тўлғоғи бошланган.

сәби
Фото: “Йўловчи транспорти” АЖ

Вагондаги йўловчиларига хизмат кўрсатувчи ҳодимлар – Анар Амандиқова ва Назерке Талғарбаева аёлга зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

10 апрель куни соат 16:30да қиз бола дуниёга келди.

Поезд йўловчилари боланинг дунёга келишига гувоҳ бўлиб, янги туғилган чақалоқнинг онаси ва бувисини табриклашди.

Поезд экипажи иш тавсифига мувофиқ энг яқин станцияга тез ёрдам чақирди.

Вагонда болани дуниёга келтирган аёлга ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган.

“Саришаған” бекатига етиб борганидан сўнг, ёш она ва қизалоқ тез ёрдам ходимлари томонидан қабул қилинди.

Янги туғилган чақалоққа Мереке деб исм қўйилди.

пойызда
Фото: “Йўловчи транспорти” АЖ

Таъкидлаш жоизки, поезд бригадалари ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни мунтазам равишда ўрганадилар.

Сўнгги 3 йилда “Йўловчи ташиш” акциядорлик жамияти поездларида 13 нафар чақалоқ дунёга келди.

Сўнгги хабарлар