Парламент Мажилиси Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми ҳақидаги ҳужжатни муҳокама қилади
ASTANA. Kazinform – “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва унга илова қилинган ҳужжат Парламент Мажилисига киритилди.

Мазкур қонун лойиҳалари Давлат раҳбарининг 2022 йил 27 сентябрь куни Туркистон вилоятига амалий ташрифи чоғида берилган топшириқни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Қонун лойиҳалари Туркистон шаҳрини ривожлантириш учун самарали институционал муҳит яратишга, шаҳарнинг Қозоғистон Республикасининг маънавий-тарихий маркази сифатида фаолият юритиши соҳасидаги жамоатчилик муносабатларини тартибга солишга, унинг тарихий қиёфаси ва тарихий маданий мерос объектларини сақлаб қолишга, Туркистон шаҳри учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратилишини таъминлашга қаратилган. Қўмитамиз қонун лойиҳалари бўйича ҳисобот ишлаб чиқишга тайёр”, – деди Мажилиснинг Иқтисодий ислоҳотлар ва ҳудудий ривожланиш қўмитаси раиси Нуртай Сабильянов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Туркистон вилояти ҳокими шаҳарнинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилган эди. Мазкур қонун қабул қилингандан сўнг шаҳар ҳокимлиги ва маслихатга қўшимча ваколатлар берилади.