Париждаги «World cuisine week» халқаро пазандачилик фестивалида ўзбек палови энг яхши таом деб топилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Парижда ўтказилган «World cuisine week» халқаро пазандачилик фестивалида ўзбек палови энг яхши таом деб топилди, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Dunyo порталининг хабар беришича, 2021 йилнинг 30 ноябрдан 7 декабрига қадар Париждаги «Réfectoire des Cordeliers» кўргазмалар мажмуасида «World Cuisine Week» халқаро пазандачилик ҳафталиги бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон дипломатик миссияси миллий стенд билан иштирок этди.

Жаҳон ошхонаси ҳафталиги Франциядаги энг йирик пазандачилик тадбири бўлиб, унда 65 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.

Фестивал якунида ташкилотчилар ва ҳакамлар ўзбек миллий таоми – паловни «энг яхши таом» деб атади.

Ушбу тадбир доирасида «Gourmand Awards Ceremonies», «Paris Cookbook Fair», «Sustainable Food Congress», «World Cuisines Market» каби конференция ва тадбирлар ташкил этилди.


Сўнгги хабарлар