Париждаги Олимпиада ўйинлари учун Қозоғистон делегациясига салкам 900 миллион тенге ажратилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон делегациясининг Париждаги Олимпиада ўйинларига сафарини ташкил этиш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағ миқдорини Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси Кazinform агентлиги мухбирининг расмий сўровида маълум қилди.

– Қозоғистон делегациясининг иштироки учун сарфланадиган харажатлар ҳозирда 896 687 000 тенгени ташкил қилади. Бу маблағлар давлат бюджетидан ажратилади ва спорт иншоотларини ижарага олиш, суғурта, Қозоғистон делегациясининг парвозлари, штаб аъзоларининг турар жойи ва овқатланишини ўз ичига олади, - дейилади агентлик мухбирининг расмий сўровига жавобда.
Шу билан бирга, делегация аъзолари учун Олимпия шаҳарчаси ҳудудида турар жой ажратилган.
Олимпиада ўйинларида Қозоғистон делегацияси таркибида кимлар борлиги аввалроқ маълум қилинганди.