Париждаги намойишда 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

None
ASTANA. Kazinform – Франция пойтахтида ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатганларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланилди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welle агентлигига таяниб.

Парижда ҳукумат ташаббуси билан бошланган пенсия ислоҳотига қарши намойишда 6 мингга яқин одам қатнашди. Намойишчилар шаҳар марказида полиция билан тўқнашган, натижада 16 март куни 217 киши ҳибсга олинган.

Полиция ходимларига турли нарсаларни отган намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланилди. Намойишлар Марсель, Дижон, Нант, Ренн, Руан, Гренобль, Тулуза ва Ницца шаҳарларида бўлиб ўтди.

AFP хабарига кўра, намойишчилар Марселдаги бир нечта дўконларни вайрон қилган. Нант, Ренн ва Лион шаҳарларида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда анчадан бери пенсия ислоҳотига қарши кенг кўламли норозилик намойишлари ўтказилиб келинмоқда. Мамлакат шаҳарларида жами миллионга яқин одам кўчаларга чиққан.


Сўнгги хабарлар
telegram