Парижда йўлтанламас автомобиллар учун тураргоҳлар нархи ошди

PARIS. Kazinform - Якшанба куни Франция пойтахти аҳолиси учун референдум бўлиб ўтди, унда Парижда йўлтанламас автомобиллар учун тураргоҳлар нархини ошириш масаласи кўтарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Йўлтанламас
Фото: pixabay.com

Натижада, парижликларнинг кичик, аммо кўпчилиги (54,55%) "оғир, ифлослантирувчи индивидуал автомобилларнинг тураргоҳлари учун махсус тариф" яратишни қўллаб-қувватлади.

Овоз беришда 1,3 миллион киши иштирок этди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, тинч ўтган референдум соат 19:00 да якунига етган.

Овоз бериш жараёнида SUVларга эътибор қаратилди (инглизча «Sport Utility Vehicle»нинг қисқартмаси). Ушбу тоифага оғирлиги 1,6 тоннадан ортиқ бўлган ва маҳаллий ҳокимият органларидан тўхташ учун махсус рухсатномага эга бўлмаган транспорт воситалари киради.

Париж марказида йўлтанламас автомобилларни тураргоҳларга қўйиш нархи энди дастлабки икки соатда соатига 18 еврогача кўтарилади. Кичик автомобиллар учун - соатига 6 евро. Шундан сўнг, 4х4 эгалари учун ураргоҳлар фақат қимматроқ бўлади.

Масалан, йўлтанламасни олти соат тураргоҳга қўйиш 225 евро (110 минг тенгедан ортиқ) туради.

Парижнинг ташқи туманларида соат 12:00 дан 20:00 гача йўлтанламас ҳайдовчиси дастлабки икки соат учун соатига 12 евро тўлайди. Кейин нарх аста-секин олти соат учун 150 еврогача ошади.

Шундай қилиб, Париж мэри А.Идальго 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун ҳаво сифатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Мэрия маълумотларига кўра, тарифларнинг ошиши "автомобиль паркининг тахминан 10 фоизига" таъсир қилади ва шаҳар ғазнасига 35 миллион еврога яқин қўшимча даромад келтириши мумкин.

Бу парижликлар 2023 йил апрелидан бошлаб мегаполис кўчаларида электр скутерларни ижарага олишни тақиқлаш учун овоз берганидан кейин пойтахтдаги иккинчи овоз беришдир.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар