08:10, 12 Январь 2023 | GMT +5
Парижда номаълум шахс пичоқ билан ҳужум қилиб, 6 нафар аҳолига жароҳат етказди
ASTANA. Kazinform – Парижда пичоқли ҳужум оқибатида олти киши жабрланди, жиноятчи зарарсизлантирилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 лар атрофида Парижнинг Шимолий вокзалида содир бўлган. Полиция ҳужумчини тўхтатиш учун ўт очишга мажбур бўлди. У учта ўқдан жароҳат олган.
Расмийларга кўра, у оғир аҳволда шифохонада. Жиноят сабаблари аниқланмоқда. Теракт варианти ҳозирча кўриб чиқилмаган.
Фото: Michel Euler/Copyright 2023 The AP