22:16, 23 Декабрь 2022 | GMT +5
Парижда номаълум киши одамларга қарата ўт очди, қурбонлар бор
PARIS. Kazinform - Парижда номаълум шахс одамларга қарата ўт очди, камида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди. Бу ҳақда Kazinform ВВСга таяниб хабар бермоқда.

Воқеа Шарқий вокзалдаги курд маданият маркази яқинида юз берган.
Маҳаллий полиция 10-мавзедаги Ангьян кўчасида содир бўлган воқеани тергов қилаётганини маълум қилди. Париж аҳолисидан ҳудудга яқинлашмаслик сўралган.
Хабар қилинишича, ҳужумчи 69 ёшда, у аллақачон ҳибсга олинган. Унинг сабаблари ҳали ҳам номаълум.
Фото: apa.az