Парижда маймун чечагига қарши асосий эмлаш маркази очилади
Бундай маълумотларни Франция ОАВ ларига республика соғлиқни сақлаш вазири Франсуа Браун маълум қилди.
Франция вазирининг таъкидлашича, ҳукумат 100 га яқин маймун чечагига қарши эмлаш марказлари очган ва уларда аллақачон 6000 дан ортиқ одам профилактик эмланган.
Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат етарлича вакциналар мавжудлигини таъминлаш ва тиббиёт талабаларини эмлаш бўйича ўқитишга қўшимча ёрдам беради.
Ф.Браун аломатлари бор беморларни «имкон қадар тезроқ ўзини-ўзи изоляция қилишга» чақирди. Бироқ, вазир кенг жамоатчилик учун жиддий хавф кўрмаяпти. Ҳукумат эмлаш кампаниясини энг хавфли деб ҳисобланган мақсадли гуруҳларга қаратишини айтмоқда.
Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг кўп ҳолатлари Париж вилоятида қайд этилган.
Бу ҳафта Парижда ихтисослаштирилган йирик эмлаш маркази очилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тез тарқалаётган маймун чечаги эпидемияси глобал соғлиқ учун фавқулодда вазият эканлигини айтди.
Бугунги кунга қадар 75 дан ортиқ мамлакатларда 16 000 дан ортиқ маймун чечаги касаллиги қайд этилган ва Африкада беш киши вафот этган.