Парижда мактаб ўқитувчисининг ўлимида гумон қилинган олти нафар ўсмир устидан суд жараёни бошланди

Парижда мактаб ўқитувчисининг ўлимида гумон қилинган олти нафар ўсмир устидан суд жараёни бошланди
Фото: ALAIN JOCARD/AFP

2020 йилда Парижда жиноятчи томонидан ўлдирилган мактаб ўқитувчиси Самюель Патининг ўлимига алоқадор олти ўсмирга нисбатан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Самюель Пати ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбар карикатурасини кўрсатгани учун чеченистонлик шахс томонидан боши кесиб ташланди. Ушбу даҳшатли воқеа Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин шаҳарчасида содир бўлди.

Ўшанда 18 ёшда бўлган Анзоров жиноят содир бўлган жойда полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Ўсмирлар ўқитувчини жиноятчига кўрсатганликда айбланмоқда. Самюель Пати ўлдирилганда ўқувчилар 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ва икки ярим йилга қамалиши мумкин.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, улар вояга етмаганлар иши бўйича судга келганларида юзларини яширишга уринган. Энг ёш гумонланувчи Пати ўлдирилганда атиги 13 ёшда эди. Устозининг ўлимидан тўққиз кун олдин у бошқа сабабга кўра ўқишдан четлаштирилган.

Айтишларича, ўқувчи Самюель Пати ўзини мактабдан ҳайдаганини айтиб, отаси Браҳима Чиннага шикоят қилган. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчи барча мусулмонлар синфни тарк этиши кераклигини айтганидан сўнг, иккови жанжаллашиб қолган. Лекин ҳақиқатда у ўша куни дарсга қатнашмагани маълум бўлди.

Шундан сўнг қизнинг отаси ижтимоий тармоққа видео юклаган ва Патини ишдан бўшатишга чақирган.

Прокурорларга кўра, бу видео чечен Абдулла Анзоровнинг Нормандиядан Конфлан-Сент-Онорин шаҳригача 80 километр йўл босиб, жиноят содир этишига сабаб бўлган.

Яна беш нафар гумонланувчи Анзоровга мактабда Патини таниб олишга ёрдам берган ва 300 евро мукофот олган. Улардан бирига кўра, Анзоров унга жаноб Пати Муҳаммад пайғамбар карикатурасини кўрсатгани учун узр сўраганини тасвирга олмоқчи эканлигини айтган.

Кейинги йил Францияда ўлимга алоқадор саккиз нафар катталарга қарши иккинчи суд жараёни бошланади. Улар орасида қизнинг отаси Браҳима Чина ҳам бор.

Прокурорлар Анзоровнинг икки дўстини қотилликка ёрдам беришда айбламоқда.

Улардан бири Анзоровга қурол сотиб олишга ёрдам берган бўлса, иккинчиси уни Самюель Пати дарс берган мактабга олиб борган.

Сўнгги хабарлар
telegram