Парижда Дўмбира куни нишонланди

None
Фото: gov.kz
PARIS. Кazinform – Миллий дўмбира куни муносабати билан Қозоғистоннинг Франциядаги элчихонаси концерт уюштирди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Унда Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, халқаро танлов ва фестиваллар лауреати, «Санъатшунослик» уюшмаси профессори Ерболат Мустафаев томонидан бир қатор машҳур ва нодир куйлар ижро этилди.

Байрамона концертда Франциядаги қозоқ ва қирғиз диаспоралари, Қозоғистон фуқаролари ва талабаларини бирлаштирган уюшмалар вакиллари иштирок этди.

Қозоғистон элчиси Гулсара Аристанқулова, Қирғизистон элчиси Содиқ Шер-Ниёз сўзга чиқиб, миллий маданият ва ўзликни асраш ва тиклашда халқларимизнинг бебаҳо хазинаси сифатида дўмбира алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тадбир давомида Е. Мустафаев Қурманғази, Даулеткерей, Нурғиса Тилендиев, Абдимомин Желдибаев ва бошқа таниқли қозоқ созандаларининг асарларини ижро этди. Бундан ташқари, таниқли дўмбирачи меҳмонларга ушбу қадимий асбобнинг тарихи, қозоқ мусиқачи-бастакорлари ҳаёти билан боғлиқ воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Ушбу тадбир Қозоғистоннинг маданий меросини хорижда тарғиб этиш ва сақлаш бўйича йирик ташаббус доирасида амалга оширилди.


Сўнгги хабарлар
telegram