Парижда 12 қаватдан баланд биноларни қуриш тақиқланади

None
Фото: The AP
PARIS. Kazinform – Парижда 12 қаватдан баланд, яъни тахминан 37 метрдан баланд уйларни қуришга тақиқ қайта киритилди. Пирамида кўринишида қурилаётган Tour Triangle минорасининг қурилиши жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Ҳа, Эйфель минораси бор, лекин Париж кам юқори қаватли бинолар шаҳри бўлиб қолади.

Июнь ойида Франция пойтахтида «Маҳаллий урбанизация режаси» (PLU) қабул қилинди. Фаолларнинг фикрича, бу режа экологияни асрашга хизмат қилади.

Париж шаҳар кенгаши янги биноларни 12 қаватдан (37 метр) кўп бўлмаган даражада чеклашни ёқлаб овоз берганидан кейин PLU кучга кирди.

Парижнинг ишбилармонлик округи, Дефанста бир нечта осмонўпар бинолар мавжуд, 13 ва 15-туманларда классик биноларга қараганда кўпроқ баланд бинолар мавжуд. Лекин шаҳар марказидаги бинолар баланд эмас.

1973 йилда қуриб битказилган 209 метрлик Монпарнас минорасини одамлар танқид қилди. Кейинчалик, 1977 йилда шаҳарларда 37 метрдан баланд уйлар қуриш тақиқланган. Бу чеклов 2010 йилгача, шаҳарнинг собиқ мэри Бертран Деланоэ Парижда 180 метрлик офислар ва 50 метрлик турар-жой биноларини қуришга рухсат берганига қадар амалда бўлган.

Ҳозирги тақиқ мэр Анн Идальгонинг карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш дастурининг бир қисмидир. Ушбу қарорнинг яна бир сабаби - мунозарали пирамида шаклидаги Tour Triangle минораси.

Қурилиш 2021 йилда бошланиб, 2026 йилда якунланиши керак эди.

Бироқ, турли ҳуқуқий ва режалаштириш бўйича мунозаралар туфайли қурилиш 12 йилга кечиктирилди. Қурулиш тугаллангач, Tour Triangle шаҳардаги учинчи энг баланд бино бўлади. Унда меҳмонхона ва офислар, дўконлар ва ресторанлар бўлади.


Сўнгги хабарлар
telegram