Париж яқинида полиция қурол ишлатганидан кейин тартибсизликлар бошланди
Нантер - Франциядаги шаҳар, Париж яқинидаги энг йирик шаҳарлардан бири, Франция пойтахти марказидан 11 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар аҳолиси тахминан 90 минг кишини ташкил этади.
Франция матбуоти хабарига кўра, сешанба куни эрталаб полиция ходими буйруқни бажаришдан бош тортган ҳайдовчига қарата ўқ узган. Натижада 17 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. Нантер прокуратураси хабарига кўра, ўқ узган ходим қасддан одам ўлдиришда айбланиб, ҳибсга олинган.
«Алкоголь ва гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш учун қон текшируви ўтказилди ва улар салбий натижаларни кўрсатди», - дейилади прокуратура хабарида. Ўша куни кечқурун полиция ходимлари ва ҳалок бўлган ёш ҳайдовчи яшаган Вье Пон туманининг бир неча ёш аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган, лекин бир неча бор петарда ва бошқа портловчи моддалар қўллаган маҳаллий аҳоли ҳужумига учраган. Бунга жавобан иккита мобиль кучлар, шу жумладан «шаҳар зўравонликлари» га қарши курашга ихтисослашган бўлинмалар юборилди.
«28 июнга ўтар кечаси 13 киши ҳибсга олинди», - деди полиция штаб-квартираси Le Figaro нашрига. Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманин твиттерда Миллий полиция бош инспекцияси «ушбу драманинг ҳолатларини аниқлаш учун» тергов олиб бораётганини айтди.