Париж вокзали диверсия туфайли ишламай қолди

None
ASTANA. Kazinform – Парижнинг Шарқий вокзали диверсия туфайли ишламай қолди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Поездлар қатнови Вэр-сюр-Марн коммунаси ҳудудида кабелнинг шикастланиши сабабли тўхтатилди. Воқеа дастлаб бахтсиз ҳодиса сифатида баҳоланган. Бироқ кейинроқ ёнғин қасддан содир этилгани аниқланган.

«SNCFнинг ишчи бригадалари шарқий жарликда 48 та ёниб кетган кабелни топди. Бу қасддан қилинган вандализм ҳаракатидир. Биз бу ҳақда шикоят қилдик», - деди SNCF вакили Анн-Мари Пальмье.

Сешанба куни TGV тезюрар поездлари, TER шаҳарлараро электричкалари ва Transilien минтақалараро поездлари ишламади.

Ҳодиса Франциянинг шарқий қисмига, шунингдек, Швейцария, Германия, Австрия ва Люксембургга саёҳат қилишни режалаштирган кўплаб йўловчиларнинг режаларини бузди.

Фото: AFP TV

Сўнгги хабарлар
telegram