Париж полицияси Фаластинни қўллаб-қувватлаган катта митингни тарқатди

PARIS. Kazinform - Душанба куни Франция пойтахтида Фаластинни ҳимоя қилиш ва Исроилнинг Рафаҳдаги ҳаракатларига қарши йирик митинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Париж полицияси Фаластинни қўллаб-қувватлаган катта митингни тарқатди
Фото: LE MONDE

Мингга яқин парижликлар Муқаддас Аугустин майдонида тўпланишди. Намойишчилар қўлларида Фаластин байроқларини кўтариб, фаластинликларни ҳимоя қилиш учун шиорлар айтишди.

Кечга яқин митинг иштирокчилари яқин атрофдаги кўчалар бўйлаб ҳаракатлана бошладилар ва полиция оммавий митинг иштирокчиларини тарқата бошлади. Айрим ҳолларда ҳуқуқ-тартибот кучлари кўздан ёш оқизувчи газ гранаталарини қўллаган.

Худди шундай митинг Амстердамда ҳам бўлиб ўтди, унда Фаластин тарафдорлари ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар ҳам қайд этилди.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар