18:41, 29 Июль 2024 | GMT +5
Париж Паралимпиадасида енгил атлетика бўйича Қозоғистон шарафини 4 нафар спортчи ҳимоя қилади
ASTANА. Кazinform — Париж Паралимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши аниқланди.

Жисмоний имконияти чекланган шахслар учун спорт машғулотлари марказидан маълум қилишларича, енгил атлетикадан 4 нафар спортчи Парижга йўл олади.
Жумладан, Салтанат Абилқасимқизи, Дастан Муқашбеков, Жоламан Еламан ва Гулбақит Қайиржановалар беллашади.
2024 йилги Париж Паралимпия ўйинлари 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинлар бошланишига 30 кун қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик парадзюдочиларда 10 та лицензия борлиги ҳақида ёзган эдик.