Париж Олимпиадасида иштирок этган биринчи аёл ким
ASTANA. Kazinform - Париж Олимпиадаси кундан кунга яқинлашиб бормоқда. Шу муносабат билан Спортни ривожлантириш бошқармаси Франция ҳақидаги қизиқарли фактлардан бирини эълон қилди. Бундан роппа-роса 124 йил аввал Париж Олимпиадасида иштирок этган биринчи аёл спортчи ким эканлиги аниқланди.

1900 йилда Париж Олимпиадасида илк мартоба аёлларга қатнашишга рухсат берилди. 5 ой давом этган мусобақада (14 май – 28 октябрь) швейцариялик Элен де Пуртале елканли сузиш бўйича жамоавий мусобақада иштирок этди ва турмуш ўртоғи билан бирга чемпион бўлди.
Ўша пайтда аёлларга фақат теннис ва гольфдан мукофот (2,2%) берилган.
Бу йил, яъни 2024 йилги Париж Олимпиадасида эркаклар ва аёллар нисбати биринчи марта 50/50 ни ташкил қилмоқда.
Олимпия реестридаги эркаклар ва аёллар улуши:

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Олимпиада ўйинларида Қозоғистондан иштирок этаётган спортчилар орасида эркаклар улуши 67,5 фоизни, аёллар улуши эса 32,5 фоизни ташкил этади.