Париж Олимпиадасида америкалик спортчи Симон Байлз афсонавий усулни такрорлади

Симона Байлз
Фото: olympics.com

ASTANA. Kazinform – АҚШ шарафини ҳимоя қилган таниқли гимнастикачи Симон Байлз «Юрченко» усулини (икки марта орқага сакраш) муваффақиятли бажариб, Олимпиаданинг 6 карра чемпионига айланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Байлз СССР спортчиси Наталья Юрченко номи билан аталган сакраш усулини такомиллаштирган ва уни янада мураккаб усулга айлантирган. Шунга кўра, бу усул энди Байлз номи билан аталди. Ҳатто эркаклар ҳам бунга журъат қила олмас экан.

Байлз бу ноёб техникани аввалроқ Бельгиянинг Антверпен шаҳрида 2023 йилда гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида ҳам бажарган. Энди, бир йил ўтгач, муваффақиятли усул ёрдамида Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Америкалик спортчи дастурнинг тўрт тури бўйича 59,131 балл тўплади. Бразилиялик Ребека Андраде (57,932) кумуш, Токио Олимпиадаси чемпиони Суниса Ли (56,465) бронза медалига сазовор бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram