Париж Олимпиадаси машъаласи ёқилди
ASTANА. Кazinform - Франция пойтахти Парижда ХХXIII ёзги Олимпия ўйинлари расман бошланди. Тўрт йилликнинг асосий мусобақасининг расмий очилиш маросимида боксчи Асланбек Шимбергенов ва спортчи Ольга Сафронова “Давлатлар паради”да Қозоғистон кўк байроғини кўтариб чиқди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Бу йилги Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими тарихда биринчи марта махсус форматда ташкил этилди. Яъни, спортчилар паради одатдаги стадионда эмас, машҳур Сена дарёсида бўлиб ўтди. Ҳар бир делегация парадга алоҳида қайиқда борди. Парадда спортчилар 6 километр масофани босиб ўтиб, расмий маросим бўлиб ўтган Трокадерода тўхташди.

Тадбирнинг бадиий раҳбари - театр режиссёри Томас Жолли. Расмий тадбирда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев иштирок этиб, Олимпиадада юрт шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларга муваффақиятлар тилади.
“Спортчилар ва мухлислар интиқлик билан кутаётган Париж Олимпиадаси ҳам бошланди. Кейинги икки ҳафта давомида бутун дунё диққати Парижга қаратилади. Олимпиада халқларни бирлаштирган, мамлакатларни жипслаштирувчи ўзига хос спорт байрамидир. Олимпиадага дунёнинг турли бурчакларидан кучли спортчилар тўпланишди. Ҳамманинг орзуси Олимпия чемпиони бўлиш. Ўз меҳнати учун мукофот олишни ким истамайди?! Шунинг учун мусобақа иштирокчиларига фақат омад ва катта муваффақиятлар тилайман. Спортчиларимиз Парижга яхши тайёргарлик билан келишди. Сизлар ҳаммадан медаль кутишингиз мумкин. Токио Олимпиадасида натижани яхшилаш учун биргаликда бор кучимизни ишга солишимиз керак. Олға, Қозоғистон”, - деди Ермек Маржиқпаев.
















Эслатиб ўтамиз, Париждаги тўрт йилликнинг асосий спорт тадбири жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади. Франциядаги мусобақада 206 давлатдан 10500 нафар спортчи иштирок этади. Париждаги мусобақада 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси ўйналади. Қозоғистон терма жамоасидан 79 нафар спортчи спортнинг 25 тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.