Париж Олимпиадаси ареналарида алкоголли ичимликлар тақиқланди

ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари трибуналарда алкоголли ичимликлар истеъмол қилишни тақиқлайди, дея хабар беради Kazinform.
None

Le Parisien нашрининг ёзишича, Олимпия ареналарида спиртли ичимликлар тақиқланишининг асосий сабаби Францияда спиртли ичимликлар рекламасини тартибга солувчи ва спорт мусобақаларида алкоголь брендларидан фойдаланишни тақиқловчи миллий қонун борлигидир.

Бироқ, бу чеклов VIP чипталарни сотиб олган томошабинларга таъсир қилмайди.

Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар