Париж мэри Олимпия ўйинлари олдидан Сена дарёсига тушди

ASTANA. Kazinform — Париж мэри Анн Идальго Олимпиада арафасида Сена дарёсининг мусобақаларга яроқлилигини текшириш учун сувга чўмди, деб ёзади ТАСС.

Париж мэрі Олимпиада ойындары алдында Сена өзеніне түсті
Фото: euronews.com

Шўнғиш жараёнини жандармлар ва қутқарув қайиқлари, шунингдек, кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатиб бордилар. Маъмурият маълумотларига кўра, ушбу тадбирни ёритиш учун 150 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари аккредитациядан ўтиш учун ариза топширган.

Бундан ташқари, ўнга яқин ҳаваскор спортчилар сувга тушдилар.
Шаҳар ҳокимлиги раҳбари дарё сувларида сузиш бўйича олимпия мусобақаларини ўтказиш учун барча шароит яратилганига ишонч билдирди.

2024 йил ёзида Парижда Олимпия ўйинлари доирасида очиқ сувда сузиш (8-9 август) ва триатлон (30-31 июль) бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар