Париж-2024: Олимпиадада Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ва велосипедчилар кимлар
ASTANA. Kazinform — Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига бугун роппа-роса 8 кун қолди.

Шу муносабат билан бугун эътиборларингизга қозоғистонлик спортчилар ва велоспортчиларни қисқача таништириб ўтмоқчимиз.
Олимпиадага борадиган спортчилар ҳақида қисқача маълумот:
Енгил атлетика бўйича
Нора Джеруто Тануи - 1995 йил 2 октябрда Кенияда туғилган. 2022 йилдан буён у Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиб, 3000 метрга тўсиқлардан югуриш баҳсларида жаҳон чемпиони бўлди.

Жанна Қанатқизи Мамажанова - 1994 йил 26 январда Семей шаҳрида туғилган.

Дейзи Джепкемей - 1996 йил 13 февралда Кенияда туғилган. 2022 йилдан бошлаб у Қозоғистон номидан мусобақаларда қатнашади.

Надежда Васильевна Дубовицкая - 1998 йил 12 мартда Семей шаҳрида туғилган.

Елизавета Александровна Матвеева - 2001 йил 9 декабрда Ўскемен шаҳрида туғилган.

Давид Александрович Ефремов - 1999 йил 15 январда Қарағанди вилоятида туғилган.

Ольга Евгеньевна Сафронова - 1991 йил 5 ноябрда Қарағанди шаҳрида туғилган.

Велошоссе бўйича
Алексей Александрович Луценко - 1992 йил 7 сентябрда Шимолий Қозоғистон вилоятида туғилган.

Евгений Васильевич Федоров – 2000 йил 16 февралда Жетису вилояти, Талдиқўрған шаҳрида туғилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 25 тури бўйича Олимпиада ўйинларига 92 та йўлланмани қўлга киритган.
Франция пойтахти Париж шаҳрида 26 июлдан 11 августга қадар XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказиши режалаштирилган. Ўйинда 205 мамлакатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этади. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси сараланади.