21:22, 01 Август 2024 | GMT +5
Париж – 2024: Назим Қизайбай чорак финалга чиқди
PARIS. Кazinform — Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларида аёллар ўртасидаги иккинчи бокс учрашувида Назим Қизайбай ғалаба қозонди.

Ҳакамлар ҳисоби: 5-0. Энди у чорак финалда Колумбия вакили билан учрашади.
Назим Қизайбай жаҳон чемпионатида 2 марта ғалаба қозониб, 1 марта кучли учликка кирган. Осиё чемпиони ҳамдир. Каролайн Барбоза - ўтган йилги Панамерика ўйинлари ғолиби.
50 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Назим Қизайбай илк жангида италиялик боксчи Жордана Соррентинони мағлуб этган эди.