Париж-2024: Қозоғистонда Олимпия ўйинларини қанча шарҳловчи бошқаради

ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларини 26 нафар шарҳловчи бошқаради. Бу ҳақда ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Олимпиада
Фото: olympics.com

“Олимпиадани бешта телеканалдан 26 нафар шарҳловчи олиб боради. Улар орасида Есей Женисули, Сергей Райлян, Лилиана Алжанова, Ғалим Сулейменов, Арман Абдраҳманов, Жандос Айтбайули, Асхат Жақаев, Айдар Махметов, Ербол Қайиров каби тажрибали мутахассислар бор”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Олимпиадани илк бор мамлакатнинг бешта телеканали кўрсатиши, шунингдек, Париждан 21 нафар махсус журналист жонли эфирда трансляция қилиши ҳақида ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси спортнинг 25 тури бўйича Олимпиада ўйинларига 92 та йўлланмани қўлга киритган.

Франция пойтахти Париж шаҳрида 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўтказиши режалаштирилган. Ўйинда 205 мамлакатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этади. Унда 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси сараланади.

Сўнгги хабарлар