Париж – 2024: Қозоғистон спортчилари мусобақанинг сўнгги кунида қайси спорт тури бўйича беллашадилар

Олимпиада 2024
Фото: Владислав Семенов/НОК

PARIS. Kazinform – 11 август, якшанба куни қозоғистонлик олимпиячилар Париж Олимпиадасида спортнинг икки тури — эркин кураш ва енгил атлетика бўйича баҳслашадилар.

Дастлаб соат 11:00да марафонда енгил атлетикадан Жанна Мамажанова иштирок этади.

Соат 14:00да эса эркин курашдан Алишер Ерғали иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистондан 80 нафар спортчи спортнинг 25 тури бўйича ғолиблик учун куч синашди. Олимпия ўйинлари алангаси 26 июл куни ёқилди. Тўрт йиллик асосий мусобақада дунёнинг 205 давлатидан 10 500 нафар спортчи иштирок этди. Олимпиадачилар 32 спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси учун курашади.

Ҳозирча Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза билан 41-ўринда бормоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram