19:47, 10 Июнь 2024 | GMT +5
Париж-2024: Қозоғистон саватчасига яна бир йўлланма қўшилди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон саватчасига нишонга отиш бўйича навбатдаги Олимпия йўлланмаси қўшилди. Уни терма жамоа аъзоси Ирина Юнусметова қўлга киритди.

У халқаро ISSF ўқ отиш федерациясининг олимпия рейтингидан жой олди. Энди Юнусметова 10 метрга тўппончадан отиш бўйича беллашади. Спортчи аввалроқ Қоҳирадаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.
Бу - Қозоғистон терма жамоасининг нишонга отишдан олтинчи йўлланмаси. Ушбу спорт тури бўиича Олимпия ўйинларига Ирина билан бирга Ислам Сатпаев, Александра Ле, Никита Чирюкин, Арина Алтухова ва Константин Малиновский ҳам боради.
Умуман, Қозоғистон ҳисобидаги Олимпиада йўлланмалари сони 67 тага етди.