Париж-2024: Қозоғистон боксчиларининг чорак финалдаги рақиблари аниқланди

ASTANА. Кazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг чорак финалидаги қозоғистонлик боксчиларнинг рақиблари аниқланди.

Бокс
Фото: МОҚ

Мусобақанинг ушбу босқичидаги жанглар 1 ва 2 август кунларига белгиланган. Унда Сакен Бибосинов (51 кг), Муҳаммедсабир Базарбайули (63,5 кг), Нурбек Оралбай (80 кг) ва Айбек Оралбай (92 кг) мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

1 август куни Муҳаммадсабир Базарбайули 1/4 финалда грузиялик Лаша Гурули билан учрашади.

Лаша Гурули тажрибали боксчи бўлиб, 2021 ва 2023 йилги жаҳон чемпионатларида 67 кг вазнда бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, 2022 ва 2024 йилларда Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

Шу куни Айбек Оралбай Озарбайжон терма жамоаси номидан иштирок этадиган кубалик Лорен Берто Альфонсо Домингесга қарши рингга кўтарилади. У 2020 йил Токио Олимпиадасида бронза, 2021 йилда чемпион, 2023йилда жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлган.

2 август куни Сакен Бибосинов ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов билан учрашади. Ўзбекистонлик боксчи 2016 йили Олимпиадада чемпион, 2022 йили жаҳон чемпионатида олтин, 2018 йилда кумуш медални қўлга киритди.

Шу куни 80 кг вазндаги Нурбек Оралбай озарбайжонлик Мурод Аллоҳвердиев билан куч синашади. Бу рақиб ҳалигача юртини юксак муваффақияти билан хурсанд қилгани йўқ. У фақат 2023 йилда Европа ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Сўнгги хабарлар